Ассалому алайкум! Айнан ман шу муаммо менда ҳам бор, минг афсус.
Улар билан алоқада бўлиб борди-келди қилиб юрадиган бўлсам, уларнинг ахлоқсизлиги болаларимга таъсир ўтказибгина қолмай ўзимнинг асабларимга ҳам таъсир қиляпти. Натижада анча вақтгача асабий бўлиб, бу ҳолат фарзандларим билан бўладиган муносабатда билинаётгани менга алам қилади
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
.[quote="Dafna":2o4gjxz9]Ассалому алайкум! Айнан ман шу муаммо менда ҳам бор, минг афсус.
Улар билан алоқада бўлиб борди-келди қилиб юрадиган бўлсам, уларнинг ахлоқсизлиги болаларимга таъсир ўтказибгина қолмай ўзимнинг асабларимга ҳам таъсир қиляпти. Натижада анча вақтгача асабий бўлиб, бу ҳолат фарзандларим билан бўладиган муносабатда билинаётгани менга алам қилади.[/quote:2o4gjxz9]
Ва алайкум ассалом. Мумин мусулмон киши собит бўлиб бошқаларнинг таъсирига тушиб қолмасликка ҳаракат қилмоғи лозим. Чунки, ҳаётда ҳар қандай вазият бўлади. Қадамингизни ҳақ йўлида маҳкамлаб олсангиз, ҳар қандай ҳолатда ҳам ечим топа оласиз. Биз атроф муҳитни ўзгартира олмаймиз, бошқалар ишига жавоб бермаймиз. Аммо бундай ҳолатларда ўзимизни бошқаришимиз мумкин. Шунингдек, асабни ҳам. Бундай инсонлар бўлиши, улардан кўнгилсиз ҳолатлар содир бўлишини реал қабул қилиш, буни Аллоҳнинг иродаси деб билиш, бунда ҳам бир ҳикмат бор, дейиш, тўғри бўлади. Валлоҳу аълам