Ҳомиладорликда рўза тутиш

22:12 / 20.04.2018 | samiyya_7707 | 2870
Ассалому алайкум! 2 ойлик ҳомила билан рўза тутишликда болага зиён йўқми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Рўзани тутаверинг. Ҳозир интернетда ҳомиладор оналар рўзаси ҳақида маълумотлар кўп. Режа қилиб ифторликдан саҳаргача ўзингиз ва ҳомилангиз учун керакли озиқаларни истеъмол қилиб улгурасиз. Қийналсангиз кун ора тутсангиз ҳам бўлади. Ҳолатингизга қаранг. Ўттиз кунни қазо қилсангиз, уни ҳам тутиб бериш бор ҳали. Валлоҳу аълам