Ассалому алайкум! Туғруқдан кейин ҳайзим ўз вақтида, лекин баъзида 7, баъзида 8, баъзида 10 кун келяпти. Менга аниқлашга ёрдам беришингизни илтимос қилмоқчи эдим. Масалан, охирги ҳайз куни 12 апрелда келган бўлса мана бугун 22 апрел асосий қон йўқку лекин қизғиш пушти ажралмалар бор. Саволим: агар ҳайз 12 апрел куни аср вақтида кела бошлаган бўлса, менга зиммамда қайси кун ва қайси пайтдан бошлаб намоз фарз бўлади? Ажралма рангли бўлсада 10 кун бўлгандан кейин ғусл қилиб бошлаш керак деб ўқигандим, яъни энг кўпи 10 кун деб. Қайси санада 10 кун тўлган бўлади?
Шифокор:
Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳ. Бу ҳолатингизда "балки" тушунчасига ўрин йўқ. Чунки ҳайзнинг 10 кундан ортиғи касаллик қони ҳисобида бўлади. Шунинг учун энг аввало гинекологга мурожаат қилиб, ҳайз циклининг даврийлик ва давомийлигини тиклаш учун муолажа олинг. Аллоҳ комил шифо берсин