Диний каналлар ҳақида

15:47 / 02.05.2018 | Bibisohiba | 1569
Ассалому алайкум! Мен диний каналларга аъзоман. Бўш пайтларимда кириб илм ўрганаман, айтингчи, ҳайз пайтларида, таҳоратсиз ҳолатда ҳам кириб илм ўрганиш мумкинми? Кўпчилик диний каналларда сураларнинг ўзбекча матни ҳам берилади, таҳоратсиз ҳолатимда ёки ҳайз ҳолатимда кўзим тушиб қолади. Шундай пайтда ўзимни жуда гуноҳкор хис қиламан шунга ойдинлик киритсангиз?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Ҳайз ва таҳоратсиз пайтларда илм ўрганиш жоиз. Фақат Қуръони карим ушланмаса ва тиловат қилинмаса бўлди. Бундай пайтларда Қуръони каримнинг ўзбекча матнини ўқиш жоиз. Лекин таҳорат билан бўлгани афзал. Валлоҳу аълам