Ақди никоҳ шартми?

17:01 / 02.05.2018 | Farangiz Kamoliddin qizi | 1217
Ассалому алайкум! Никоҳдан сўнг ҳали жинсий яқинлик қилмасдан эр хотиннинг айби билан талоқ берса, кейин хотин афсусланиб, эрга қайтишни хоҳласа, эр ражаъат қилса кифоями ёки қайта ақди никоҳ қилиш керакми? Жавобингиз жуда муҳим! Раҳмат!
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Яқинлик қилмаган аёлига эри бир талоқ қўйса талоғи боин тушади. Шунинг учун кейинги айтган талоқлари тушмайди. Қайта никоҳлаб олишлари керак. Валлоҳу аълам