Ассалому алайкум! Опамни келин бўлиб тушган жойларини озиқ-овқат дўконлари бор. Озиқ-овқатдан ташқари ароқ билан ҳам тижорат қилишади. Ҳар гал борганимда уларникидан бирор нима истеъмол қилишга ўйланиб қоламан. Маслаҳат беринг, илтимос, қандай йўл тутай?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Агар топишлари фақат ҳаромдан бўлганида, сиз ҳеч нарса истеъмол қилмаслигингиз керак бўларди. У ерда бошқа ҳалол нарсалар тижорати ҳам бор экан. Истеъмол қилаётган нарсаларингизни ўша ҳалол тижоратдан деб эътиборга олсангиз бўлади. Валлоҳу аълам