Ва алайкум ассалом! Бола психолигияси нуқтаи назаридан қаралганида, қиз бола ва ўғил бола бир-биридан фарқи борлигини тушунганидан бошлаб, уларнинг ётоғини бўлак қилиш керак. Ота-она билан болаларнинг жойи хам бошқа бошқа хоналарда бўлиши шарт. Кечаси бола тўсатдан уйғониб, қулоғига у учун номаълум бўлган овозлар кириб қолиши, унга жуда катта стресс бериб, унинг келажаги, мия иш фаолияти ва соғлигига путур етказиб қўйиши мумкин.Эмизиклик болани хозирча ўз ётоғингизда қолдирсангиз бўлади, лекин жойи бўлак бўлиши ва парда ортида бўлиши керак. Юқоридаги ишларга амал қилмасликнинг оқибати, қиз ва ўғил болалар вояга етиб, турмуш қурганидан сўнг, эр-хотин ўртасидаги жинсий алоқаларидан кейин ёқимсиз ҳис-туйғулар келиб чиқишига, бир-биридан кўнгли тўлмаслигига олиб келувчи омил бўлиб қолиш эҳтимоли бор. Валлоҳу аълам!.