Маслаҳат беринг

17:03 / 08.05.2018 | MWX | 1555
Ассалому алайкум! Иш жойимда раҳбарим менга олдиндан тўлиқ маошимни берган эди, сўнг бошқа шаҳарга кетиб қолди. Хизмат сафари билан кетган куни менга зудлик билан бошқа жойдан иш таклиф қилишди. Рози бўлдим ва буни раҳбаримга айтиб, рози-ризолик сўраб, маошимни қолган қисмини қайтганда беришимни айтдим. Мен 10 кун ишламасамда, аммо яримини олиб, келган кунлари борсам киритмадилар, ҳаттоки ҳамкасбларим ҳам қўрқиб пулни мендан олиб қолиша олмади. Ишламаганим учун пулни олиб қолишга виждоним йўл қўймаяпти. Ишдан кеч қайтишим ва 20 та эркакни ичида ёлғиз қизлигим учун ишлашни хоҳламадим. Бу пулни нима қилай?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
.Пулни эгаси номидан садақа қилиб юборинг. Савоби ўзига тегади. Валлоҳу аълам