Иштаҳа йўқ

13:28 / 22.03.2017 | Савол | 5156
Ассалому алайкум! Қизимнинг иштаҳаси йўқ. Кун бўйи ярим пиёла овқатни зўрлаб едираман. Нима қилсам экан? Наматак ичириб кўрсаммикан?
Шифокор:
.Ва алайкум ассалам. Шиповник ҳам яхши-ю, аммо бу вақтинчалик эффект бериши мумкин. Аввал иштахасизликнинг сабабини излаш керак. Иштахасизлик сабаблари қуйидагилардан бири ёки бир нечтаси бўлиши мумкин: анемия, гижжалар, гепатит, ошқозон-ичак касалликлари, оғиздага яралар, ёқтирмайдиган овқат, томоқ оғриши, ОРВИ ва ҳ.к. Гемоглабини паст боланинг иштахаси суст бўлади, ошқозон шираси суст ишлаб чиқарилса ҳам. Умумий қон текширувини ва пешобини ҳам текширтиринг. Врач кўригидан ўтказинг, сўнг даволаш керак