Сеанс билан даволаниш

21:46 / 11.05.2018 | Hadisa.1 | 1152
Ассалому алайкум! Ҳазратимиз раҳимаҳуллоҳ ва сиз азиз издошлари ҳам "сеанс билан даволанса бўлмайди" дегансизлар.
Агар бир кишики бедаво дардга чалинган бўлса, бошқа бир шериги худди шу дардга сеанс орқали даво топган бўлса, охирги чораси сеанс бўлса, шунда ҳам сеанс билан даволаниш гуноҳми? Бунинг ҳукми очликдан ўлим ёқасига келган одам, гуноҳ бўлса ҳам чўчқа гўштини еб жон сақлаб қолган одам каби эмасми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Сеансда эътиқодга тўғри келмайдиган нарсалар бор. Шу сабабдан жоиз бўлмайди. Сиз келтирган қиёс тўғри эмас. Чўчқа гўштини заруратда ейишга Қуръони каримда очиқ рухсат келган. Бу амалий иш. Аммо даволаниш эътиқодга зид бўладиган бўлса, жоиз эмас. Шу билан бирга сеанс охирги чора бўлиши ҳали ҳеч тасдиқ топмаган. Валлоҳу аълам