Ассалому алайкум! Рўзадор кимса тиши оғриб қолгани сабабли дори воситаси, яъни тишга суртиш учун мўлжалланган гелдан фойдаланса бўладими?
Унда ўша дори ичга ютилмайди аммо тишларга суртилади ва унинг таъми оғизда сезилади. Илтимос шу саволимга жавоб берсангиз!
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Ичга кирса, рўза очилади. Ичига кирмаса ё оғизга таъми билинса, бу нарсани қилиш макруҳдир. Эҳтиётан қилмагани афзал. Валлоҳу аълам