Рўзадаги ҳолатлар
Ассалому алайкум! Рўзадор киши қўл учун крем ишлатса бўладими? Рўзадор вақтда лаб қуриб ёрилиб қонаса рўза ёки таҳоратга зиён етмайдими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Рўзадор киши қўл кремини ишлатиши жоиз. Рўза ҳолатида лаб қуриб ёрилса, рўза очилмайди. Аммо қон чиқиб оқса, аниқроғи чиққан жойидан атрофига тарқаб ўтса, таҳорат синади. Валлоҳу аълам