Қаъда ҳолати ҳақида

19:25 / 19.05.2018 | U Sh | 1249
Ассалому алайкум! Ассалому алайкум, муҳтарама Одинахон опа!
1)Аёллар намозида "Аттаҳиёт"га ўтирганларида "Ашҳаду алла илаҳа иллаллаҳ" деган қисмига кеганларида кўрсаткич бармоқларини кўтаришганига гувоҳи бўлдим. Мен шу пайтгача намозимда ундай қилмасдим. Айтингчи шу ҳолат тўғрими? Тўғри десангиз мен ҳам қаъдада шу ҳолатни такрорлардим.
2)Бундан ташқари намозхон қаъда ҳолатида нигоҳи қаерда бўлиши керак, сажда қиладиган томондами ёки кўкрак томонда?
Жавобингизни интизорлик билан кутаман устоз. Катта раҳмат!
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом!
Ташаҳҳудда «Лаа илааҳа»ни айтаётганда ўнг қўлининг бош ва ўрта бармоқларини бир-бирига қўшиб, ҳалқа қилиб, синчалоқ ва номсиз бармоқларини йиғиб туриб, кўрсаткич бармоғи ила саббоба ишорасини қилади.
Қаъда ҳолатида нигоҳ қалбда бўлади. Валлоҳу аълам