Ёрдам

11:46 / 22.05.2018 | ENI | 1292
Ассалому алайкум! Мен психологияга жуда ҳам қизиқардим ва шариат билан боғлаётганингизни кўриб жуда ҳам хурсанд бўлдим, катта раҳмат сизга. Қимматли вақтингизни олаётганим учун узр сўрайман. Аллоҳим қалбимга иймон нурини берди, яқинда албатта бундан бахтиёрман жуда ҳам. Мен олий ўқув юртида ўқийман. Албатта бундай шароитда қийинчиликлар бор шариат фарзларини бажаришимга. Атрофимдаги яқинларим динга чуқур кириб кетяпсан маъносидаги гапларни айтишяпти. Бу менга ёқмайди. Билмаганларимни ўргатадиган солиҳа яқинларим кўпайишини хоҳлардим. Ўхшаш ўхшашни тортади деган гап борку. Шунга ўзимни қандай ўзгартирсам орзуларимга эришаман, яъни мукаммал муслима бўла оламан? Катта раҳмат олдиндан
Руҳшунос:
Ва алайкум ассалом! “Яхши ният ярим мол” деган нақл бор бизларда. Шунинг учун яхши ният қилаверинг. Албатта, Аллоҳ меҳрибон ва эшитгувчи. Атрофингизда, ин шаа Аллоҳ ўзингизга ўхшаганлар кўпаяди. Аммо психологияда шундай бир йўл борки, дунёқарашингиз, илм даражангиз қай даражада бўлса, шундай инсонларни жалб қиласиз. Агар илмли, эътиқодли, хайрли дўстларни кўпайтиришни ҳоҳласангиз, уларнинг дунёқараши юксак инсонлар бўлишини истасангиз, демак сиз ҳам шунга интилишингиз керак. Илмингизни ошириш учун кўп китоб ўқинг, Аллоҳга шукр, китоб дўконларига кирсангиз, хоҳлаган китобингизни топасиз. Ёки интернет орқали ўқиб, мутолаа қилсангиз ҳам бўлади. Энг асосийси ўзингиз ҳақингизда чиройли дуода бўлиб, ўқиганларингизга амал қилишга ҳаракат қилинг. Валлоҳу аълам!.