Закот

11:14 / 24.05.2018 | Dildora Mahmudova | 1063
Ассалому алайкум! Ассаламу алайкум! 2 йил аввал фарзанд таътилига чиқдим. Фарзанд таътили нафақаси (декретний) ва 2 йил давомида фарзандим учун бериладиган ҳар ойлик бола пулини йиғиб, бундан ташқари жуфти ҳалолим шахсий эҳтиёжим учун берган пулларини йиғиб, кийиниш, еб-ичишдан тежаб, 3,300$ (АҚШ доллари) миқдоридаги пулни жамладим. Ва бу пулга жуфти ҳалолимда машина йўқлиги боис, машина совға қилишни ният қилгандим. Рамазон кирди. Бу пулдан закот ажратиладими? Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
.Ва алйкум ассалом! Аввало бола пули дегандан боланинг ўзи учун бериладиган пул бўлса унинг ҳаққини ажратиб қўйиш керак. У пулда отанинг ҳам онанинг ҳам ҳеч қандай ҳаққи йўқ. Аксинча у давлат тарафидан бола учун берилади. У боланинг эҳтиёжлари ва таълим тарбияси учун ишлатилиши керак. Агар бола пули дегандан она иш жойидан туққани учун таътил сифатида оладиган пул бўлса у онанинг шахсий мулки бўлиб 3.300 пули бор аёл закот ажратади ва агар тақинчоқлари бўлса улардан ҳам ажратади. Валлоҳу аълам!.