Ассалому алайкум! Ассалому алайкум, Менда хам шундай холат фақат холатимни сабаби буқоқ касаллиги деб уйлайман. Сал асабийлашсаб юрагим хам огрийди аеллардаги асабийлашишга гармонлар сабаб булади. Яна шуни англаб етдимки қачонки купроқ мусҳафни уқисам узимни бахтиер хис қиламан. Ҳайз пайтимда эса купроқ тиловатларни эшитишга ҳаракат қиламан
Руҳшунос:
Ва алайкум ассалом! Асабийлашиш, жиззакилик, сиқилиш, жаҳл келиши бекордан бекорга пайдо бӯлмайди. Унинг пайдо бӯлиш сабабини топиш керак. Бунинг учун руҳшунос билан сухбатлашиб кӯрсангиз, руҳшунос сабабини топиб, уни батамом енгишга ёрдам беради. Ҳозирча эса, кунига камида икки литр сув ичиб туришни, нонуштага хурмо ва зайтун истеъмол қилишни, ва аксинча, аччиқ, шӯр, ӯта ёғли таомлардан тийилиб туришингизни, кечқурун уйқудан ярим соат, қирқ минут олдин илиқ бир пиёла сутга бир чой қошиқ асал солиб ичишни тавсия эта оламан. “Аср”, “Шарҳ” сураларини, истиғфор ва салавотларни тез-тез ӯқиб турсангиз қалбингизга анча сокинлик беради. Валлоҳу аълам!.