Тампон рўзани очадими?

10:29 / 12.06.2018 | UmmuBakr | 1911
Ассалому алайкум!
“Зикр аҳлидан сўранг”да:
“Эркаклар пешобни тўхтатиш ёки даволаниш мақсадида жинсий аъзосига бирор нарса киргизиб олса рўза очилмайди, лекин аёлларда очилади”, деб ўқидим. Бунда фақат дорилар ёки нами бор нарсалар назарда тутилганми? Аёллар қуруқ тампондан фойдаланса рўзаси очилмайдими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Жинсий аъзога қуруқ нарса кирса, рўза очилмайди. Суюқ, нам ва хўл нарсаларнинг кириши рўзани очади. Валлоҳу аълам