Қарз рўза

17:28 / 10.06.2018 | sevara.kodirova | 2035
Ассалому алайкум! Ушбу Рамазон ойи рўзасида узрим сабабли 7 кун қарз бўлдим. Рўза ойи чиққач қарзимни узлуксиз тутиб беришим керакми ёки орасини узиб- узиб тутса ҳам бўлаверадими? Жавоб учун олдиндан раҳмат
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Қарз рўзаларни узлуксиз тутиш шарт эмас. Орасини узиб тутиш жоиз. Валлоҳу аълам