Хотирани кучайтириш

23:27 / 12.06.2018 | Hadisa.1 | 1554
Ассалому алайкум! Менинг хотирамдан камчилик бор. Мен бир нарсани жуда тез зеҳнимга жойлайман, осон ёдлайман. Аммо эслаб қолишим чатоқ, маълум вақтдан кейин эсимдан чиқади ва ўрни келганда қўллай олмайман. Бу нимадан? Бунинг чораси қандай? Жавоб учун олдиндан раҳмат
Руҳшунос:
Ва алайкум ассалом! Медицина томонидан қаралса, зеҳн сусайишининг сабаблари жуда кўп. Гармонлар тизимининг бузилиши, баъзи моддалар, хусусан, темир, магний, калий, кальций ва бошқаларнинг етишмаслиги, кам ухлаб ёки аксинча кўп ухлашдан, вақтида уйқуга ётилмаслигидан (яъни, кечаси инсон соғломлиги учун жавоб берувчи гармон туғилиши таъминлана олинмаслигидан, бу гармон, ўз навбатида, кечаси соат 23 пайдо бўлиши ва инсон ҳали уйқуга кетмаган бўлса, табиий, у гармон иш фаолиятини бошламайди), овқатланиши нотўғри эканлигидан, мана шу ва яна бошқа сабаблар туфайли зеҳн сусаяди. Яна бир сабаби, сиз ёдлаб олишга катта урғу бериб, ёдланганидан кейин эса бўшашиб кетиб, миянгиз уни кераксиз информация деб ҳисоблаб, тезда ўчириб ташлаши бўлиши ҳам мумкин. Бундай ҳолатларда, ёд олган нарсаларни қайта-қайта такрорлаб турилиши билан зеҳнингизни ўткирлигини таъминлай олишингиз мумкин. Валлоҳу аълам!.