Ўз жонига қасд қилишни олдини олиш

16:20 / 18.06.2018 | iffatnuri | 1708
Ассалому алайкум! Ассаламу алайкум . Бугунги кунда турли сабаблар билан баъзи инсонлар турли йўллар орқали ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари афсуски учрамоқда. Динимизнинг мўътабар манбалари Қуръон ва Суннатда бу ишга қайтариқлар бор албатта. Лекин бундай мудҳиш ҳолатларни олдини олиш учун сиз қандай маслаҳатлар бера оласиз. Яъни олдини олиш учун маърузалар ёки семинарлар ташкил қилиб бу иллатнинг камайишига эришсак. Янги фикрларингизни ва амалиётларни айтсангиз ва шунга қарши сабабчи бўлиб курашсак. Ташаккур!
Руҳшунос:
Ва алайкум ассалом! Мен бажонидил бу йўлда ёрдам беришга тайёрман. Ўз жонига қасд қилишнинг кўпайиб кетиши, биринчи ўринда, ҳозирги замонда техника ва интернет ривожланиб кетган бир вақтда, ҳар хил аянчли воқеаларнинг бир зумда тарқалиб кетиши, айниқса, таъсирчан, мияси шундоқ ҳам чарчаган инсонларга янада чуқур таъсир қилиши оқибатидан деб биламан. Иккинчидан, инсонлар бесабр бўлиб, айниқса, ёшларимизнинг фаровон турмуш қураётган вақтларида, катталар, улар учун ҳамма нарсани мухайё қилиб бериб, меҳнатларини иложи борича камайтириб, уларнинг кўпроқ бекорчиликлари кўпайиб кетишидандир. Хамда, учинчи сабаби, нотўғри овқатланиш, мияга етарлик макро-микро элементларнинг етишмаслиги ва бу ҳолатдан мия тез чарчаб, арзимас информацияларни ҳам қабул қилолмайдиган даражага етиб бориб қолиши, инсон фаровон яшаб туриб ҳам, дунё кўзига қоронғу кўриниб, атрофдаги арзимас салбий ҳодисаларга эътибори ошиб, ижобий ҳодисаларга эътибор қилишга кучи ожизлик қилиб қолиши келиб чиқади. Юқорида айтилганларни олдини олиш учун, ёшлар ва умуман инсонлар билан кўпроқ мулоқот қилиб туриш, уларда ўз ички кучларининг кучлилигига ишонтириш, одоб-аҳлоқ борасида ва тўғри овқатланиб, ўз соғлигини қадрлаш ва умуман инсониятни, динимизни қадрлаш ҳақида музокаралар ва суҳбатлар олиб бориб турилса яхши натижаларга эришса бўлади. Валлоҳу аълам!.