Маслаҳат беринг

12:37 / 19.06.2018 | Фотима0679 | 2814
Ассалому алайкум! 7 ойлик ҳомиладорман, тез-тез касал бўлиб, сиқилиб қоляпман (юрагим ҳам безовта қилди). 24 ёшимда турмушга чиқдим, эрим билан 2 ой яшамасимдан бизни ташаб Россияга кетдилар. Ҳамма нарсамиз етарли Аллоҳга шукр, жуфти ҳалолим ҳам яхши, намоз ўқидиган инсон, кетганларига 6 ойдан ошди. Ҳўжайнимга 4 ойдан ошиқ алоҳида яшаб бўлмаслигини, зулм бўлишлигини айтсам, «жавобини мен бераман, сен эмас» дейдилар. Бизни умуман ўйламайдилар, дардлари пул. Менга пул керак эмас опажон, бир хонали уйда бир бурда нон еб ўтирсам ҳам розиман. Лекин буни ҳўжайним хоҳламайдилар, катта ҳовлимиз бор, ҳамма нарса етарли қайнонам ҳам, ҳўжайним ҳам пулни ҳаммадан кўп яхши кўришади. Сал кам 15 йилдан бери ўша ерда яшашади, ҳўжайним фарзандли бўлишимизга ҳам келмоқчи эмаслар, олиб кетаман деб алдаб қўядилар. Қайнонам ҳам ҳўжайним билан бирга яшашимизга қаршилар, кўп йиғлаб сиқилиб қоляпман. Ота-онам уйларида яшаяпман, ҳўжайнимнинг ҳеч нарса билан ишлари йўқ, дардлари пул, маслаҳат беринг опажон!
Яшамай, ажрашиб кетай десам, уларни яхши кўраман. Лекин бундай юришимиз ҳам яхши эмас. Ота-онамдан гапириб қўйишларини сўрасам, гапиришмайди. «Ўзин хоҳлганингдек, намоз ўқийдиган инсонга турмушга чиқдинг», дийишади
Руҳшунос:
Ва алайкум ассалом! Турмуш бузилмаслиги учун ёки сабр қилиб яшашингизга тўғри келади ёки турмуш ўртоғингизнинг олдиларига бориш йўлини қилиб кўриш керак бўлади, агар рухсат берсалар. Нима бўлганида ҳам, тақдир Аллоҳдан деб қабул қилиб, дуода бўлинг. Балки, шу синовлар орқали улуғ ажр-савобларга эришиш йўлидадирсиз. Эҳтимол, бу синовлар, қалбингизга Аллоҳга бўлган муҳаббат жойлашмагани сабабидан бўлаётган синовлардир. Ҳозирча сиз олдингизда турган буюк ишлар, яъни она бўлишдек улуғ неъмат ҳақида кўпроқ ўйлашингиз керак. Болани соғ-омон қўлингизга оволиб, уни катта қилиш йўлида қийинчиликларга дуч келмаслигингиз учун асабингиз, соғлиғингизнинг қадрига етишингиз керак. Бундай сиқилиш оқибатида фарзанд йиғлоқи бўлиб қолиши ёки бирон асорати билан туғилиш хавфи бор. Аллоҳ асрасин! Йиғлоқи фарзанднинг онаси бўлиш нақадар азобли. Асорати билан туғилиши унданда азоб. Ҳали фарзандингиз бўлмагани учун буни тушунишингиз қийин. Аммо ишонинг, бола қийналса, она қийналади ва ўша ҳолатда дунё кўзга қоронғу кўриниб, турмуш ўртоқнинг узоқ-яқинлиги барибир бўлиб қолади, ҳатто бахт ҳақидаги тушунчангиз ҳам бутунлай остин-устун бўлиб кетади. Энг асосий вазифангиз, ўз соғлигингиз қадрига етиб, ўзингизни қўлга олиб, соғлом фарзандни дунёга келтириш. Бунинг учун кўп ибодат, дуо, зикрлар қилиб туринг. Китоблар ўқинг. Фарзандингизни қандай тарбиялайсиз, ўз ҳаётида ўз ўрнини топиши учун қайси жойларда ўқитасиз, келажакда ким бўлади, жамиятимизга қандай фойда келтиради ва ҳаказо ишларингиз ҳақида кўпроқ ўйланг. Валлоҳу аълам!.