Аллоҳ учун бир-бирини севиш

05:17 / 22.06.2018 | Umida_95 | 2838
Ассалому алайкум! Авваламбор, Аллоҳ илмингизни бунданда зиёда қилсин, дин соҳасида қилаётган хайрли амалларингизни ўзи даргоҳида қабул қилсин, вақтингизга, умрингизга Аллоҳ барака берсин!
Кўп жойларда «Бир-бирини Аллоҳ учун севиш» деган гапни эшитганман. У нима дегани? Масалан бир киши эрини ёқтирмаса ҳам Аллоҳ учун ёқтириш керакми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Аллоҳ учун севиш, бандани Аллоҳнинг айтганини қилиб қайтариганидан қайтгани учун севишдир, яъни иймони ва амали учун. Акс ҳолатда Аллоҳ учун ёмон кўрилади. Сиз ўз манфаатингиз учун эмас, Аллоҳга бўлган муносабатига қараб яхши ёки ёмон кўрасиз. Бандалар орасидаги севги муҳаббат шу асосда бўлмоғи лозим, ҳатто эр ва хотин орасидаги ҳам. Валлоҳу аълам