Ассалому алайкум! Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳ. Ёшим 23да. 20 ёшимда турмушга чиққанман. Бир ярим ёшли қизим бор. Сал каттароқ бўлса, яна фарзанд кўришни хоҳлайман, лекин бунга тайёр эмасман. Турмушга чиққанимга уч йил бўлган бўлса, шу уч йил ичида соғлиғимга жиддий эътибор қилолмадим. Тез ҳолсизланиб қоламан, доим ўзимни чарчаган ҳис қиламан, кечқурунлари оёғим, бошим оғриб безота қилади. Кундузлари асабийлашиш, ваҳима азоб беради.Танишларим ҳижома қилдиришимни тавсия қилишган эди, ўткан йили баҳорда уч марта ҳижома қилдирдим. Таъсири бўлгандек бўлди, аммо Нима маслаҳат берасиз?
Шифокор:
.Ваалайкум асcалом ва роҳматуллоҳ. Кўпроқ ўз устингизда ишланг ва китоб ўқинг. Илмингизни оширинг. Шифокор кўригидан ўтинг, яхши психолог маслаҳатини олинг. Айрим касалликлар сурункали чарчоқ маскировкасида ўтишини унутманг. Ўзингизнинг соғлиғингиз учун, аввало, ўзингиз жавобгарсиз!.