Намоз

05:02 / 01.07.2018 | Диля | 996
Ассалому алайкум! 5 маҳал намозини адо этган аёл никоҳсиз яшаётган бўлса намозлари қабул бўладими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Намозлар қабул бўлиши учун никоҳ шарт қилинмаган. Намоз шартлари ўрнида бўлса, қабул бўлади, ин шаа Аллоҳ. Аммо аёлдир эркакдир оила қуриши суннатдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳ васаллам бунга тарғиб қилганлар. Агар, Аллоҳ сақласин, “никоҳсиз” дан мурод бирор киши билан беникоҳ яшаётгани кўзда тутилган бўлса, бу ишдан дарров тўхтаб, тавба қилмоқ лозим, гарчи бошқа ибодатлари қабул бўлишидан умид бўлса ҳам. Валлоҳу аълам