Асраб олинган бола ҳақида

19:43 / 11.09.2017 | Nur | 2571
Ассалому алайкум! Асраб олинган болани ёки 2-хотинликка олинган аёлни 1-эридан бўлган боласини ўғлим деб бўлмайдими?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:
.Ҳақиқий ўғил эканини даъво қилиб бўлмайди. Аммо шунчаки, эътибор кўрсатиб, ўзи катталиги ва бола кичиклиги юзасидан ўғлим дея мурожаат қилиши жоиз. Худди бегонага салом берган ёшболага, “Ва алайкум ассалом, болам”, дегандек. Валлоҳу аълам