Истеҳозами?

06:44 / 06.07.2018 | sevara.kodirova | 1763
Ассалому алайкум! Менинг ҳайз куним 5 кун. Лекин баъзида 6- ёки 7- кунлари бир икки томчи қон томиб қолади. Шунинг учун 7 кундан сўнг ғусл қилиб намозларимни бошлайверардим. Аммо ғусл қилиб олганимдан сўнг, яъни 8- куни (лекин 7- куни топ тоза эди ҳеч нарса келмаганиди) бомдод намозидан сўнг жигарранг ажралма(выделение) келиб қолипти. Шаввол ойи деб покланиб рўза ҳам тутиб олгандим, энди нима қиламан? Тутган рўзам очилмадими? Бу ҳолни истеҳоза қони деб ҳисоблаблаб, оддий таҳорат олиб намозларимни ўқийверайми? Ёки менга ғусл шартми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Бу ҳақида 100дан ортиқ жавобларимиз бор. Аввало “излаш” хизматидан фойдаланишни илтимос қилган бўлардим. 10 кунгача ҳайз деб олинади. То холис оқлик кўрмагунича шу муддат ичида келганлари ҳайз бўлади. Холис оқлик покланганлик аломати. Унгача ибодатлар қилмай турилади. Покланмай тутилган рўза қабул бўлмайди. Валлоҳу аълам