Ассалому алайкум! Ассалому алайкум мeни 5 ёшлик о’г’лим нeрвпотолог назоратида туради. Ақлан тeнгдошларидан орқада яхши гапиролмайди юриши ҳам хавфли ко’п йиқилади. Яқинда кeтма кeт 2 марта судурги ҳам бо’лди. Шифокорлар ташхиси мияда доимий судурги бор. Касаллик наслий eмас. Бир табиб ҳижомани тавсия қилганди. 15 кун бо’лди қулогидан қилдирдим. Лeкин ҳозирча натижа сeзилмади. Илтимос шу масалада ёрдам бeрсангиз
Руҳшунос:
Ва алайкум ассалом! Тафсилотларини аниқ билмай хулоса қилишлик-хассос масалаларда жоиз эмас. Сизнинг хос ҳолатингиз масофадан муолажага ёки маслаҳат беришгада тўғри келмас. Шундай бўлсада айни вазият учун зурриётингизга безарар бўлган тавсиямиз: Паразитология, эпидемиология ва микробиология ИТИ да (Заковат кўчаси 2-уй) махсус Турдиев консервант-препаратига ўғлингиздан йиғилган нажас намунасини флотация усулида текшириш лозим. Аксарият ҳолатларда болаларда тиришиш синдромига сурункали давом этиб келаётган гижжа токсинлари(заҳарлари) билан (энтероген-ичак орқали) заҳарланиш ҳам сабаб бўлиши, тутқаноққа замин яратиши мумкин.
Ҳижомага келсак, болани азобламанг! Қон билан боғлиқ барча муолажалар қатъий стериллик қоидаларига мувофиқ бўлгани маъқул. Акс ҳолда вирусли гепатит «С», ОИТС ва бошқа қон орқали юқувчи хасталиклар орттиришга имкон яратган бўлиб қолишингиз мумкин. Валлоҳу аълам!.