Ассалому алайкум! Қонда кучли шомоллаш бўлгани учун менга томирдан қон олиб ёнбошга қилдиришимни тавсия қилишяпти. Бу каби даволаш усулига динимизда қандай қаралаади? Мен ҳаром деб эшитганман, илтимос аниқлик киритиб берсангиз
Шифокор:
Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳ. Сўраганингиз - Аутогемотерапия усулидир. Уни амалиётда қўллаш бор. Эшитганингиз - нотўғри. Шунга хақиқатан зарурат борми ёки муқобил афзалроқ замонавий усулларни қўллаб даволаш мумкинлигини албатта бошқа шифокорлар билан ҳам маслаҳат қилинг. Шифоингиз комил бўлсин