Ассалому алайкум! Дуо қилсамда иймоним сустлигидан жуда қийналаман. Ёш болаларим борлиги учун кунимни режалаштира олмайман. Қандай йўл тутай?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Ёш болаларга қараш ҳам катта ибодатлардан бири. Нимаики яхши иш қилсангиз, ажру савоб олаверасиз. Тавба ва истиғфорни лозим тутинг. Зикрларни кўпайтиринг. Руҳга озуқа бўлади. Гуноҳлар мағфират бўлади, ин шаа Аллоҳ. Валлоҳу аълам