Ассалому алайкум! Ассалому алайкум, устоз! Қари инсон сийдик тутолмаса ва ўзи поклагани ҳам қийналса, аммо намоз ўқигани яраса нима қилиши керак? Нопок ҳолда намоз ўқиса бўладими ёки намозни тарк қиладими? Жавоб учун олдиндан раҳмат
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Ҳолатига қаралади, узр соҳиби бўлса, узр соҳиби аҳкомларига риоя қилади. Бўлмаса, бирор яқини покланишга ёрдам беради. Бунинг ҳам иложи бўлмаса, таяммум қилади. Аммо зинҳор намозни тарк этмайди