Ассалому алайкум! Ассалому алайкум Одинахон опа! Аллоҳ умрингизни узун қилсин илоҳим.
Мана уч йилдирки, қизим билан ота уйимда яшаймиз. Шу вақтгача қизимнинг отаси менга икки маротаба “уч талоқсан” деган. Ора-чора хабар олиб туради. Энди “қизимиз учун яшаймиз” деяпти. “Талоқ бергансиз” десам, “ҳаётда ҳамма нарса бўлади” дейди. Ҳеч тушунтираолмаяпман. Диний идорага бориб муаммоимизни айтайлик десам унга ҳам кўнмаяпти. Нима қилай ёрдам беринг
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Диний идорага бориб бу иш бўйича мурожаат қилмагунича сиз ҳам ҳеч нарсага кўнманг. Қизи учун яшаш кераклигини талоқ қўйган пайтида ўйлаши керак эди. Валлоҳу аълам