Севимли касбини топиш ҳақида

16:30 / 09.08.2018 | Bibisohiba | 1269
Ассалому алайкум! Айтишларича ҳар бир инсонда Аллоҳ тамонидан берилган қобилят бўлар экан, шу қобилятни англаб, тўғри ривожлантириш керак экан. Ота-онаси ёки диплом учун ўқиган инсонларни кузатишимизга қараганда, ўз соҳасининг чуқур мутахассиси эмаслигига ёки ўқиган фаолиятида ишламаётганининг гувоҳи бўламиз. Ўзингизга ёққан севимли касбни қандай топиш мумкин? Шу ҳақида маслаҳат берсангиз
Руҳшунос:
Ва алайкум ассалом! Ўзингизга ёқадиган, севимли касбни топиш учун, энг аввал қайси ишга қизиқишингиз бор, хобби, севган машғулотларингизга нималар киради, шуларни бир қатор қилиб ёзиб чиқиб, сўнгра ҳар бирини либос кийган каби, ўзингизга мослаб кўринг. Масалан, врач, тикувчи, сартарош, ошпаз, модельер, қандолатчи, ўқитувчи, визажист каби. Кимдир “врач бўла олмайман, қондан қўрқаман, бу катта жавобгарлик” дейиши мумкин. Демак, бу касб эгаси бўлиш тўғри келмас экан. Кимдир кийим тикканида баҳри дили очилиб кетади, демак тикувчиликка қизиқиши бор, шу касб эгаси бўлиши мумкин. Қандай касб танланишингиздан қатъий назар, касбингизга меҳрингиз тушган бўлиши керак. Қайси иш сизни ҳурсанд қилса, сизга малол келмаса, демак шу ишни касб қилишингиз мумкин. Аксинча, ўзини мажбурлаб ишласа, бу касбнинг баракаси бўлмайди, ундан фақат қийинчилик топади. Яхши кўрган иши билан шуғулланган инсоннинг даромади ҳам яхши бўлади, соғломлашади, ёшаради, доим кўтаринки руҳда бўлади. Валлоҳу аълам