Ассалому алайкум! Устоз гап шундаки яқинлари ёрдам беролмайди. Бавл қилганда кийимга тегса кийимини алмаштириши мумкин. Лекин танага ҳам тегади, ҳадеб ювишга эса қийналади. Шу ҳолатда таяммум қилиб намоз ўқийверадими?
Ва алайкум ассалом! Ҳолатига қаралади, узр соҳиби бўлса, узр соҳиби аҳкомларига риоя қилади. Бўлмаса, бирор яқини покланишга ёрдам беради. Бунинг ҳам иложи бўлмаса, таяммум қилади. Аммо зинҳор намозни тарк этмайди. Валлоҳу аълам.