Оғирлик

07:11 / 23.03.2017 | Савол | 1726
Ассалому алайкум! Шу бир йилдан бери жудаям жаҳлдор бўлиб қолдим. Вазним оғир эмас. Лекин ўзимни оғир ҳис қиламан. Бутун тана аъзоим ўзимга оғирлик солаётгандек бўлади. Хотирам янада пасайиб кетаяпти. Озгина дарс қилсам, миям отилиб кетадигандек бошим гаранг бўлиб туради. Илтимос, маслаҳат беринг. Раҳмат
Шифокор:
Ва алайкум ассалом! Қачон охирги марта шифокор қабулида бўлдингиз? Соғлом инсон ҳам йилига 2 марта профилактик кўрикка чиқиб туриши керак. Сиз 1 йилда 1марта бўлса ҳам чиқдингизми? Агар чиқмаган бўлсангиз, чиқинг. Гемоглабинингизни текширтиринг, қалқонсимон безингизни эндокринологга кўрсатинг.
Сиздаги ҳолат шикоятларингиз бўйича бўқоқ касаллигида, анемияда, сурункали чарчоқ синдромида, магний етишмовчилигида ва умуман гиповитаминоз ҳолатларида ҳам кузатилиши мумкин. Керакли таҳлилларни врач кўрсатмасига асосан топширсангиз, шунга асосан даволанасиз. Аллоҳ шифоингизни берсин