Ҳалол ва ҳаром

08:35 / 17.08.2018 | Hanifa | 1036
Ассалому алайкум! Мен чет давлатда яшайман. Турмуш ўртоғим кўпинча кредит ишлатади. Буни рибо эканлигини ҳам билади, лекин амал қилмайди. Намоз ҳам ўқимайди. Турмушга чиқмасимдан олдин динимиз ҳақида тушунчам бўлмаган. Турмуш ўртоғим сабабли Исломдан кўп маълумотларга эга бўлдим. Алҳамдулиллаҳ. Лекин ўзлари амал қилмайди. Битта фарзандимиз бор. Мен ва фарзандим еяётган луқмаларимизнинг ҳукми қандай? Шу ҳақида ўйлаб кечаю кундуз халоватим йўқ
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Ўзингиз ва фарзандингиз эҳтиёжлари учун етарлигини олишингиз жоиз. Уни ҳалолдан топмагани учун турмуш ўртоғингиз жавобгар бўлади. Валлоҳу аълам