Ассалому алайкум! Уй бекасиман. Динимиз мукаммаллиги ҳеч кимга сир эмас. Мени жудаям қизиқтирган саволлар:
1. Овқат қилишни ҳам фикҳи борми? (Масалан тухумни ювмасдан ишлатиш макруҳ, шунга ўхшаш ҳукмлар).
2. Лукмамизга зарар етмаслиги учун
идишларни қай тариқа ювишимиз ва сақлашимиз лозим?
3. Сув танқислиги боис кир ювиш масаласида жуда қийналаман. Кирни ювиш ва чайишга оид ҳукмлар ҳақида маълумот берсангиз, илтимос.
4. Кир ювиш кукунида ювилгандан сўнг кийимни чайқаймиз. Шу чайқалган сув ҳам мағзава ҳукмидами?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Шартларимизга кўра савол бир донадан берилади. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб Ҳадис ва ҳаёт туркуми таом, шароб ва либос жузида шунга оид мавзулар берилган. Валлоҳу аълам