Қалб касаллиги

12:17 / 22.08.2018 | Fotima | 1568
Ассалому алайкум! Ассаламу алайкум! Тақвога интилаётган киши қандай қилиб араз, гина-аламзадаликдан, таъсирчанликдан қутулиши мумкин? Бу нарса Қуръон ёдлашга ва ҳамда вақтни ғанимат билиб, ундан унумли фойдаланишга ҳалал бермоқда. Мисол учун, бировдан қаттиқ хафа бўлиб ғазаблансак ёки тўйиб йиғлаб олсак бу нарса хомушликни, тушкунликни ҳамда бемадорликни олиб келяпти. Оқибатда қимматли вақтимизни дангасалик билан ўй-хаёлчанлик билан ўтказиб юборяпмиз. Мен ҳар куни зикрлар қиламан, нафл намозлар ўқийман. Барибир бу қалб касаллигидан қутула олмаяпман. Қандай қилиб бу касалликдан чиқиб кетсак бўлади?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Қалб касалликларини даволаш билан бўлади. Бунинг учун шайх, яъни қалб касалликларини даволовчи муршид лозим. Мурид муршиддан тавсияларни олгач, нафсини ислоҳ қилишда муроқаба ва мужоҳада қилади. Яъни ўз нафсини кузатиб, уни даволашда жидду жаҳд қилади. Устоз ва табиб мақомидаги муршид уни кузатиб боради. Валлоҳу аълам