Ассалому алайкум! Аллоҳ қилаётган ишларингиздан рози бўлсин. Қизим 8 ёшда, 7 ойлик туққанман. Вазни 950 гр. эди. Невропотологга қатнаб даволаниб турган. Чала туғилгани учун тенгдошларидан орқада қоляпти деб ўйласак, қулоғи яхши эшитмас экан. Маҳаллий поликленикамиздаги шифокор (қора қамишдаги) шифохонага олиб боришимизни айтдилар. Қулоғининг ташқи томонига маҳсус мослама қўйишларини айтдилар. Шифокор қулоқлари тоза эканлигини айтди. Шамоллаганда қулоққа таъсир қиладиган дорилар олмаган. Фақатгина ташқарига қўйишар экан, операция қилинмас экан. Мен ташқарига тақилса, катта бўлганида уялиб қолишидан ҳавотирдаман. Яна кимга кўрсатиб маслаҳат олсам бўлади? Қандай йўл тутай?
Шифокор:
Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳ. Айни ҳолатда қизингизнинг ички қулоқ фаолияти текширилмаган кўринади. Бу масалада етакчи мутахассисларга, PRO MED SERVICE клиникасига ёки Тошкент Тиббиёт Академияси (8-корпус Болалар ЛОР каслаликлари бўлими)га мурожаат қилганингиз маъқул. Яхши хабарлар, комил шифо насиб этсин!.