Саҳиҳ ҳадисми?

06:40 / 28.08.2018 | Gulruxsor | 1280
Ассалому алайкум! Ассалом алайкум! Аёл киши тўлғоқ маҳали қанча кўп қийналса шунча кўп гуноҳлари тўкилади, туғруқдан кейин онадан туғилгандай бегуноҳ бўлади деган гап ростми? Шу маънодаги саҳиҳ ҳадис борми? Бўлса ким ривоят қилган? Бундай ҳадисни илгари ўқимаганим ва эшитмаганим учун бировга айтишга иккиланяпман
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Бундай саҳиҳ ҳадис йўқ. Ҳар қандай ҳолатда ҳам ўқимаган намоз, қолдирган рўза ва ўзгалардан олган ҳақлари зиммасида туради