Шубҳали маҳсулотлар

13:39 / 04.09.2018 | Ummu Maryam | 1712
Ассалому алайкум! Қариндошим Новосибирск шахридан "Детский мир" "Gee jay girls" магазинларининг товарларини сотиш учун жўнатаётган экан. Бу товарларни асли нархи баланд. Айтишича бир рус аёлдан сотиб олаётган экан. Лекин аник ўзи ўғирламайди. Шу товарлардан сотиб олиш ёки олиб сотиш жоизми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Суриштириб имкон бўлса, тагига етиш лозим. Имкони бўлмаса, шубҳа томон оғир келганда тарк қилинади. Валлоҳу аълам