Ассалому алайкум! Қайноналарга ҳам маслаҳат борми? Намозхон келин бўлсаям ўғлига ажрашишни айтса, ўғил ҳам онасини измида бўлса. Бундай вазиятда нима маслаҳат берасиз?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
.қилишга ҳаққи бўлмайди. Ўғил ҳам ота- она талаб қилгани билан оилани бузиб юборавериши керак эмас. Талоқдан кейин аёл киши қийинчиликда қоладиган бўлса, фарзандларга зарар бўлса, оилани бузганга гуноҳ бўлади. Бордию, бирор бир арзигулик сабаб ила оилавий ҳаётни давом эттириш имкони бўлмай қолса, буни қайинона ёки қайнота эмас, икки оиладан ҳакам тайин қилиниб, жонли мажлисда икки томон ҳозирлигида мавзу чуқур кўриб чиқилганидан кейин ажрашишга ҳукм қилинади. Ҳозирда оилавий масалаларни кўриб чиқадиган жиҳатлар бор, ўша жиҳатларга мурожат қилиш зарур. Аммо кимнингдир таъсирида шошқолоқликда хотин қўйиш жоиз иш эмас. Валлоҳу аълам