Тўйдан аввал

15:40 / 09.09.2018 | Madina_shirin | 1540
Ассалому алайкум! Ассалому алайкум, устоза! Бир танишим тўйдан аввал келинни рўмолини ечиб кўришга ҳақли. Бунга шаръий рухсат берилган деяпти. Лекин куёв ҳали номаҳрам бўлади-ку?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Уйланиш ниятидаги куёв келиндан юз ва икки кафтдан бошқасини кўра олмайди. Уйланиш ниятида бўлса ҳам у номаҳрам ва номаҳрам ҳукмида бўлади. Бошқа ерларини куёвнинг аёл яқинлари кўриши мумкин. Валлоҳу аълам