Ассалому алайкум! Ассалому ъалайкум, Хурматли Шифокор опа, саволларимизга Аллоҳ ризолиги учун бераётган беминнат жавобларингиз учун ташаккур, ажрини беҳисоб берсин.
Дугонамнинг илтимоси ила бу саволни йўлламоқдаман. Фарзандимни сутдан чиқарганимдан кейин кўкрагим деярли йўқдай кичрайиб кетди. Буни сўрашга жуда уялдим, аммо эримни кўнгли қолиб кетишидан хавотирдаман. Қандай қилиб кўкрагимни катталаштирсам бўлади? Илтимос маслаҳат беринг
Шифокор:
Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳ. Омийн.
Ҳар қандай аъзони ёгланса ва уқаланса қон айланиши кучайиб, озиқланиш яхшилангани боис хужайралари тўлишиб, хажми катталашади. Бу ечимни “Тибб қонунлари” жамланмасида Абу Али ибн Сино ҳазратлари тавсия этганлар. УЗД қилдириб кўриш ва фибро-кистоз мастопатия бўлмаса маммолог билан маслаҳатлашиб, махсус гел-кремлардан фойдаланиш ҳам мумкин. Шу ўринда бир ажойиб хабар: "Кўкрак безларим кичик бўлса - аҳлимга ёқмай қоламан!", - деган тушунча аксарият ҳолларда аёлларнинг ўзлари ўзларини камситишларига сабаб бўлади. Ваҳоланки эркак кўзи билан баҳоланганда кўплаб ҳолатларда бу кўрсатгич у қалар ҳам ўта мухим саналмаслиги бундан бошқа анча-мунча қадриятлар мавжудлиги улар томонидан статистик сўровномалар асосида аниқланган. Аввало кўкрак мушакларига жисмоний машқларни танлаб олинг, ҳар куни фикран унинг катталашаётганига буйруқ беришга одатланинг. Қолаверса, бироз семиринг, чунки ҳар бир кг вазнингиз ортиши кўкрак безларининг 20 граммга ортишини таъминлайди. Маҳзун бўлманг, ҳаётингизни бунданда муҳимроқ ва афзалроқ масалалар билан бойитиб ўтказишга урининг, такрор ёзяпман бу ҳолатни камчилик санаб, зулукдай ёпишиб олманг. Омад