Совчилик

19:01 / 18.09.2018 | Madina_shirin | 2278
Ассалому алайкум! Динимизда совчилик устига совчилик қилиш мумкин эмаслигини биламиз. Агарда совчилар аниқ жавоб айтмай, узоқ вақт хабар беришмаса, бошқа совчилар келишига рухсат бериш мумкинми? Аллоҳ сиздан рози бўлсин
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Совчилар келганидан кейин рағбатини билдирмаган бўлса, бошқа совчиларни кутиш, улар билан тўйга келишиш жоиз. Бордию, аввалги совчилар рағбатини билдирган ва уларнинг таклифига розилик билдирилган бўлсаю, жим бўлиб кетишса, улардан аниқ жавобни олиш керак. Шунга қараб келгуси совчиларга муносиб муомала қилинади. Валлоҳу аълам