Бўқоқ

03:18 / 01.10.2018 | Iymona | 1096
Ассалому алайкум! Ҳайз цикли бузилганлиги сабабидан личения бошлаган эдим. Ёшим 24 да, фарзандим йўқ. Иккинчи даражали бўқоғим бор, «Л тироксин 50» препаратини қабул қиламан. Яқинда шифокорим «Бромергон» дорисини ичишни тавсия қилди. Илтимос шу дори ҳақида маълумот берсангиз. Бу доринини қабул қилишни бошлаганимдан бери жуда ҳам ҳолсизман, кўйним айнайди, бирор нарсага қизиқишим ҳам қолмади. Ҳеч нарса ёқмайди, қанча ухласам ҳам уйқуга тўймайман. Шифокор бундай бўлиши мумкин эмаслигини, «Л тироксин» ичишим билан ўзимда яхши ўзгаришлар сезишим кераклигини айтяптилар. Лекин мен яхши томонга ўзгариш сезмаяпман. Тависияларингизни кутиб қоламан, олдиндан раҳмат!
Шифокор:
Ва алайкум ассалом! Дори ҳақида маълумотни тўлиқ ҳолида ўша дори ичидаги йўриқномадан ўқиб олсангиз бўлади. Аслида бу препарат кўкрагидан сутсимон ажралмалар келишини тўхтатиш ва Пролактин гормони миқдорини меъёрийлаштириш учун бепуштликни даволашда ишлатилади. Давони эндокринолог ва гинеколог ҳамкорлигида ўтказганингиз маъқул. Аллоҳ мушкулингизни осон қилсин