Ассалому алайкум! Ассалому алайкум, Сакина опа. Мен сиздан сурункали крапивница ҳақида сўрамоқчи эдим. Балки бунга аҳамият бермагандирман, лекин докторлар буни анча олдин бошланган деган хулосага келишди. Мана 2 ойдан буён даволаняпман, лекин ўзгаришсиз. Бу орада барча докторлар кўригидан ўтдим. Қон таҳлилини қилишди. Анализлардан шуниси аниқ бўлдики, менда гормонал ўзгариш бор экан, яъни TTG 4,3 ва тироксин эркин(svobodniy) 0,7. Сиздан сўрамоқчи бўлганим, шулар туфайли крапивница билан касалланишим мумкинми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат
Шифокор:
Ва алайкум ассалом! Крапивницангиз сабаби бу деб ўйламайман, сизда аллергияга мойиллик бўлиши керак, наслий омилларнинг аҳамияти ҳам катта. Агар аллергияга мойиллик билан аллергияни қўзғатувчи омиллар тўқнаш келмаса аллергия вужудга келмайди. Сиз сенсибилизацияловчи омиллардан узоқроқ бўлинг , мавсумий профилактика ишларини олиб боринг. Ҳозир қиш ойларида баҳорги хуружлар бўлмаслиги учун аввалдан 1-2 ой давомида Кромоглин препаратларидан фойдаланиб туришингиз керак. Сизда нима шу ҳолатни келтириб чиқарса шу нарса билан алоқани чекланг