Ва алайкум ассалом! Қалб касалликларини даволаш билан бўлади. Бунинг учун шайх, яъни қалб касалликларини даволовчи муршид лозим. Мурид муршиддан тавсияларни олгач, нафсини ислоҳ қилишда муроқаба ва мужоҳада қилади. Яъни ўз нафсини кузатиб, уни даволашда жидду жаҳд қилади. Устоз ва табиб мақомидаги муршид уни кузатиб боради. Валлоҳу аълам