Ассалому алайкум! Ёшим 21 да, турмуш қурганман, фарзандим ҳам бор. Қайнонам, овсинларим, ҳатто турмуш ўртоғимдан ҳам ҳарактерим туфайли дакки эшитаман. «Ўғил болага ўхшайди, қўпол, шарттаки», дейишади. Бу сўзларни эшитиб жуда ҳафа бўламан. Қандай қилиб ўзгарсам бўлади? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат
Руҳшунос:
Ва алайкум ассалом! Инсон тирик экан, ҳар ишни қилиш ёки қилмасликни танлаш унинг қўлида, яъни ниятига боғлиқ. Агар ният қилиб, “мен характеримдаги фалон тарафи устида ишлаб, уни йўқотиб, ўрнига фалон характерли бўламан”, десангиз, ин шаа Аллоҳ, мия ости қобиғингиз буни қонун қилиб олиб, сизга яшашингизга ҳалақит қилаётган тарафларингизни бартараф қилиб, аксинча, эркин яшашингиз учун енгиллик яратишга ёрдам бера бошлайди. Фақат, у ёрдам бера бошлаган вақтда, сиз бўшашмай, ўзингизни контрол қила билсангиз бўлгани. Қўполликка келсак, баъзан, аёлларда эстрагон гармони етишмаслигидан ҳам шундай ўзгаришлар юз бериши мумкин. Бу гармоннинг иш фаолиятини тўғри йўлга тушириш учун, творогга кашнич кўкатини аралаштириб еб туриш, қора шоколад (75%) ни истеъмол қилиб туриш, мошли овқатларни тез-тез тановул қилиб туриш, турмуш ўртоғингиз олдида зийнатланиб, кумуш ва тилло тақинчоқларни тақиш, уйда ҳеч ким халақит қилмайдиган ва кўрмайдиган вақтда обруч айлантириш, қуёш билан уйғониб, қуёш билан ухлаш керак. Валлоҳу аълам