Оилавий масала

14:34 / 26.10.2018 | Mohinurxon | 1350
Ассалому алайкум! Оилада 3 та қизмиз. Мен 2-қизман. Уйимизга жуда ҳам кўп совчилар келишига қарамай опамни ҳали турмушга узатаолмадик. Сабаблари кўп: совчиларга баъзи қўшниларимиз бизни доим ёмонлайди. Қўшниларга асло ёмонлигимиз йўқлигига қарамай шу аҳвол давом этмоқда. У гаплар тухмат ва жуда ҳам хафа қиладиган гаплар. Мен 2-қиз бўлсам ҳам ота-онамга маъқул келгани учун мени унаштириб қўйдилар. Анчадан бери куёв томон ҳам кутади. Энди кўпчилик опасидан аввал тўй қилинг деб онамни ундашяпти. Бу эса мени ҳам опамни ҳам қайғуга солмоқда. Нима қилишни билмаяпман. Илтимос маслаҳат беринг!
Руҳшунос:
Ва алайкум ассалом! Бу Аллоҳнинг тақдиридир балки. Яратганнинг Ўзига таваккул қилиб, истиҳора қилинса, яхши бўлади. Аммо, сизнинг оилангиз ҳақида ёмон гапни гапирган қўшнингизга келсак, улардан хафа бўлиб, энергиянгизни йўқотманг. Эвазига бир коса овқат улашиб, кўнгил сўраш билан масала ҳал бўладиган иш. Яна гапирса, яна шу ишни такрорланг. Эҳтимол, сизнинг яхши муомалангиз у инсоннинг қилаётган ишини ўйлаб кўришига туртки бўлиб, амаллари яхшиликка айланиб кетар. Валлоҳу аълам