Жароҳат етказиш

01:10 / 30.10.2018 | Sofia | 939
Ассалому алайкум! Эр хотинини арзимас сабаблар билан таҳқирлаши, ҳақорат қилиши, тан жароҳат етказиши тўғрими?
Руҳшунос:
Ва алайкум ассалом! Яратган, аёл кишини заифа инсон қилиб яратди. Эркак киши эркакни урса, дўппосласа, эркаклар бақувватлиги сабабли, оғриқ бўлгани билан, осон битиб кетади. Сабаби, эркак кишининг мушаклари қалинроқ. Аммо аёл кишига теккан зарб, унинг танасида кучли из қолдирадики, ёши катта бўлгани сари, бунинг оқибати билинаверади. Аёл киши улғайгани сари касаллари кўпайиб бораверади. Касал аёлни боқиш, дори-дармонига пул сарфлаш. Унинг хизматига муштоқ бўлган эркак, ётоқчилаб қолган аёлига қарармикан? Шунинг учун, бу фарқни эркак кишига, у хотиржам бўлган вақтида тушунтириш керак. Яхшиси, аёл кишини уриш шариатимизга ҳам, Ўзбекистон конституцион қонунимизга ҳам тўғри келмаслигини, умуман эркак кишига аёл кишини уриш пасткашлик эканини (сабаби, иккала томоннинг кучлари бир хил эмас), у ҳурмат қилган, у ҳурмат қилган бирор инсон тушунтиргани маъқул. Аммо, психологик назардан қараладиган бўлса, (бу сизнинг ҳолатингизга тўғри келадими йўқми, сиз билан гаплашмагунимча аниқ билолмайман), бир хил эркаклар, ўз қадрини билмайдиган аёлларни калтаклайдилар. Чунки, ундай кишилар, ўз аёлига ўз қадрингни бил, деб айта олмайдилар, ва ўзи билмаган ҳолда, онг ости қобиғининг буйруғига биноан, уни калтаклайдилар. Бундай ҳолатларда, психология илми, аёл киши ўзини қўлга олишга куч топиб, илм ўрганиб, ўзининг ички энергиясини кучайтириши ва ўз қадрини билишга интилишини маслаҳат беради. Баъзи эркаклар, яъни ўз аёлига қўл кўтарадиган эркаклар, табиат қонунига асосланиб иш тутадилар, яъни, улар, гўё ўрмондаги йиртқичлар каби “санитар” вазифасини бажарадилар, “кучсизларни йўқ қилиш”. Сизнинг турмуш ўртоғингиз ва сизнинг муносабатларингизни чуқур ўрганиб чиқиш керак. Шундагина аниқ жавоб бериш мумкин. Ҳозирча, сизга маслаҳатим шуки, миянгиздаги ёмон гумон ва ҳаёллар оқимини тўхтатиб, яхшилик ниятида бўлиб, кўз олдингизга севиб, севилиб яшаётганингизни, бахтли ҳаётингизни келтириб яшанг. Эҳтимол, шундай кунлар келиб қолса ажаб эмас. Шариатимизда яхшиликни гумон қилиш ҳақида кўплаб ўгитлар бор. Ҳамда психология илмида ҳам шундай гап бор: “Ҳаёлингдаги ҳаётингда!” Валлоҳу аълам